Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Халқаро вебинар иштирокчилари фармакологик назоратда аутсорсинг хизматларини муҳокама этдилар

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Россиянинг Виалек корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда “Зарур фармакологик назорат амалиёти (GVP). Фармакологик назоратда аутсорсинг хизматлари” мавзусида вебинар ўтказди.

Тренинг шаклида ташкил этилган вебинарда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Арманистон, Молдова, Грузиянинг 50га яқин фармацевтика мутахассислари ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эльвира Свечникова иштирок этди.

Онлайн тарзда ўтказилган вебинарда аутсорсинг хақида, унинг ижобий ва салбий томонлари, корхоналар учун фармакологик назорат аутсорсинг хавфлари хақида тушинчалар берилди. Шунингдек, семинар бошловчиси ўз маърузасида фармакологик назорат бўйича аутсорсинга оид қонунчилик ва меъёрий талаблар, рўйхатдан ўтиш гувохномаси эгаси фармакологик назорат функцияларини  топширганда сифат тизимига қўйиладиган талаблар ва масалаларни қамраб олди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech