Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Урганчда “Худудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида  “Худудий саноат ярмаркаси ва кооперация  биржаси” бўлиб ўтмоқда.

Икки кун, 29-30 апрель кунлари, давом этадиган мазкур тадбирда Хоразм вилоятида фаолият юритаётган фамацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари, жумладан “JAYXUN INVEST” МЧЖ, “OKS MASSAGET” МЧЖ, “ELINZA” хусусий савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси, “EPOCH PHARM” МЧЖ, “GOLD GROWN PHARMA” МЧЖ, “GOLD MEDICINE PHARM ANDIJON” МЧЖ ва бошқалар иштирок этаётган бўлиб, улар ўз маҳсулотларини махсус ажратилган кўргазма майдонларида намойиш этмоқдалар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ҳам “Худудий саноат ярмаркаси ва кооперация  биржаси”да иштирок этиб, вилоят фармацевтика тармоғининг экспорт салоҳиятини ўрганмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Директор ўринбосари Алишер Темировнинг сўзларига кўра, мазкур тадбир махаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ўз мижозлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга ҳамда бошқа соҳа корхоналари билан саноат кооперация алоқаларини боғлашга шароит яратади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech