Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

(GDP) миллий талабларини барча корхоналарга тадбиқ этиш юзасидан онлайн-конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5707-сонли Фармонида 2022 йилнинг 1 январига қадар фармацевтика маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар Зарур дистрибьютерлик амалиёти (GDP) миллий талабларига кўра мажбурий сертификатланиши лозимлиги ҳам кўрсатилган.

Шу муносабат билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида 40 га яқин тадбиркорлар учун Zoom платформаси орқали онлайн-конференция ташкил этилди.

Мазкур конференцияда Зарур амалиётлар (GхP) миллий инспекторати бўлими бошлиғи Дилшод Хасанов мавзу юзасидан тақдимот ўтказди. Агентликнинг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Азиз Дўсматов GDP сертификати томонларга қандай манфаат келтириши ҳақида сўзлаб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти директори Абдураҳмон Ашуров дистрибьютер компаниялар ходимларининг аксарияти GDP стандарти асосида малака ошириш курсларида таълим олганлиги ва қолган корхоналарни бу ўқишга жалб қилиш масаласи устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Конференцияда, GDP миллий талабларига асосан иш кўрилиши – давлат учун фармацевтика маҳсулоти сифати ўзгармай сақланиши ва етказиб бериш занжирига фальсификатлар кириб қолмаслигининг гарови бўлса, оддий халқ учун унга фақат сифатли, безарар ва самарадор маҳсулотлар етиб келишининг кафолати экани, дистрибьютерларнинг ўзи учун эса GDP сертификати – рақобатчилари олдида сўзсиз устунликлар, эртага ҳам фармацевтик бозорда аниқ мавжудлик ва компания капитализациясининг ошиши эканлиги тўлиқ очиб берилди.

Буни тушунган ва 2022 йилда ҳам фаолиятини давом эттириш истагида бўлган етакчи компаниялар мавзуга қизиқиш билдириб, тез кунларда сертификациядан ўтиш учун ариза топширишларини маълум қилишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech