Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

2021 йил 25 март куни Агентлик директори Сардор Кариев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Демия Зухейр Ҳаддод билан учрашди. Учрашувда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳли ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида фармацевтика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласида суҳбат бўлиб ўтди.

Иордания элчиси жаноб Демия Зухейр Ҳаддод мазкур учрашув мустаҳкам алоқаларнинг бошланишига замин яратишига умид билдирди.  

Агентлик директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча соҳалар каби фармацевтика соҳасига ҳам катта эътибор бераётгани, бунинг натижасида фармацевтика саноатида қисқа муддатда ижобий ўзгаришлар юз бераётганини айтиб ўтди.   

Икки томон давлатлар фармацевтика соҳасидаги ҳозирги ҳолат билан билан ўртоқлашди ва келажакда фойдали алоқалар ўрнатиш тўғрисида фикр алмашди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида икки мамлакат фармацевтика соҳаси вакиллари орасида видеоалоқа кўринишида учрашув ташкил этишга келишиб олинди. “Унинг давомида соҳа мутахассислари аниқ ҳамкорлик йўналишларини белгилаб оладилар”, деди Сардор Кариев.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech