Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон - Венгрия: фармацевтика соҳасида ҳамкорлик масалалари ва истиқболга мўлжалланган режалар

Хабарингиз бор, Венгрия ҳукумати делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф доирасида қатор йирик тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.

30 март куни пойтахтимизнинг International меҳмонхонасида Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиб, унинг доирасида B2B ва G2B форматидаги қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда турли соҳада фаолият олиб борувчи венгриялик ишбилармонлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорлик қилиш истагида бўлган тадбиркорларга намойиш этиб ҳамкорликнинг афзалликлари ва унинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашишдилар ва улар ўртасида қизғин музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар имзоланди.

Айтиш жоиз, венгриялик меҳмонлар фармацевтика соҳасида ҳам ҳамкорликни жадал ривожлантириш масаласига жиддий эътибор қаратмоқда. 

Йиғилиш ишида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Ўказилган учрашувлар ва музокалардан сўнг, Агентлик Директори ўринбосари Алишер Темиров  хорижий меҳмонлар билан Nobel Pharmsanoat корхонасига йўл олиб, у ердаги иш жараёни билан яқин таништирди. Корхона раҳбарияти вакиллари меҳмонларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech