Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Америка компанияси "Tashkent Pharma Park" ҳудудида фармацевтика корхонасини қуради

Aввал хабар берганимиздек, "RafarmaPharmaceuticalsInc." Хориж компанияси ивестицион лойиҳаларни амалга ошириш ниятида мамлакатимизнинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги  билан музокаралар ўтказган эди.

Жорий йилнинг март ойида америкалик ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистоннинг фармацевтика бозорини ва инвестицион муҳитини ўрганиш учун ташриф буюриб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб кетганди.

Ушбу ташриф давомида компания вакиллари мамлакатимизнинг фармацевтика соҳаси, хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилаётган Инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери билан танишиб, “Tashkent Pharma Park”директори Санжар Бабажанов билан ўзаро манфаатли  келишувларга эришган эди.

Унга кўра, Америка компанияси Зангиотадаги фармацевтика кластерининг саноат ҳудудида "Онкологик дорилар ва инсон донорлари қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган эди. Келишувга биноан, хориж инвесторлари лойиҳанинг охирги босқичига қадар 85 млн АҚШ доллари сармоясини киритади.

Бугун, 24 июл куни ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун уч томонлама инвестиция шартномаси имзоланди. Имзолаш маросимида Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги томонидан директор Сардор Кариев, “Tashkent Pharma Park” дирекцияси томонидан директор Санжар Бабажанов ва "Rafarma Pharmaceuticals Inc." томонидан – мазкур компаниянинг директорлар кенгаши раиси Илья Шпуров қатнашдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech