Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистонлик мутахассислар ЕОИИда фармакологик назорат масалаларига бағишланган семинарда иштирок этди

2021 йилнинг 25 март куни “Евроосиё иқтисодий иттифоқида дори воситалари ишлаб чиқарувчилар учун фармакологик назоратни ташкил этиш тизими” илмий - амалий семинар бўлиб ўтди. Унда ЕОИИга аъзо давлатлардан 600 дан ортиқ мутахассислар иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойидан Евроосиё иқсисодий иттифоқи кузатувчиси мақомини олган. Шу муносабат билан, ўзбекистонлик мутахассислар Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари мутахассислари ва назорат органлари томонидан ўтказиладиган турли тадбирларда қатнашиш имкониятига эга бўлдилар. Мазкур семинарда Ўзбекистонлик 12 нафар тармоқ мутахассислари иштирок этишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эльвира Свечникова Ўзбекистонда фармакологик назорат тизимида режалаштирилаётган ўзгаришлар тўғрисида маъруза қилиб, фармацевтика корхоналарида фармакологик назоратни жорий этиш бўйича саволларга жавоб берди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech