Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Юртимизда фаолият юритаётган фармацевтика компаниялари вакиллари диққатига!

Хорижий давлатлар билан савдо - иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 18-22 февраль кунлари "Dubai Expo-2020" Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Дубай шаҳридаги (БАА) Ўзбекистон павильонида Фармацевтика ҳафталиги ўтказилади.

Тадбир давомида ўзбек-амирлик бизнес-форуми ва "Made in Uzbekistan" бизнес-миссияси ташкил этилади.

Мақсад - Ўзбекистон Фармацевтикасининг имкониятлари билан таништириш, инвестицион жозибадорлигини намойиш қилиш, ушбу соҳада фаолият юритаетган энг яхши фармкомпаниялар билан инвестицион ва савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш.

Шу муносабат билан мамлакатимиздаги фармацевтик маҳсулотлар реализацияси билан шуғулланувчи барча фармкомпаниялар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг вакилларини ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қиламиз.

Қўшимча маълумот учун: +99890 136-74-93 (Дониёр Валиев)

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech