Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат Марказининг метрология хизмати ходимлари иштирокида илк маротаба амалий курс ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Марказининг метрология хизмати ходимлари иштирокида илк маротаба валидатлаш ва верификатсиялаш бўйича амалий курс ўтказилди. Унда мутахассислар қиёслаш лабораторияларининг амалдаги усулиятларини ЎзДСт 3444:2019 стандарти талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида зарур билим ва кўникмалар олишди.

Бундан ташқари, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Марказининг метрология хизмати ходимлари учун “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида метрологик таьминот” ҳафталик малака ошириш курси ташкил этилди. Ушбу тадбирда метрологларга тиббий техника ва тиббий ўлчаш воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таьминлаш бўйича атрофлича маълумот берилди. Бу эса бажарилаётган ишларнинг сифати ва малакасига истеьмолчи ишончини таьминлашда ниҳоятда қўл келади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech