Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Winkro International" фармацевтик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 июл санасида Қорақалпоғистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси мутахассилари ва Ҳиндистоннинг "Winkro International" компанияси вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси биносида бўлиб ўтган мазкур учрашувда "Winkro International" компанияси вакиллари мамлакатимизнинг фармацевтика соҳасидаги ҳозирги ҳолати билан танишиб, ушбу соҳанинг сармоявий жозибадорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда келажакда фойдали алоқалар ўрнатиш тўғрисида фикр алмашди.

Шунингдек учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Aлишер Сержанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча соҳалар каби фармацевтика соҳасига ҳам катта эътибор бераётгани, бунинг натижасида фармацевтика саноатида қисқа муддатда ижобий ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлаб, Ҳиндистон компанияси вакилларига ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишда ўз ваколати доирасида ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech