Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хайрия акцияларидаги фаоллиги учун "Dentafill" компанияси Aгентлик томонидан эътироф этилди

Хабарингиз бор, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси  Президенти топшириғига биноан коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўмак учун Тожикистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилган эди. Қўшни давлатга зарур дори воситалари, тиббий буюмлар ускуналар ва техника, шунингдек махсус  контейнерлар юборилган.

Айтиш жоиз, бунда Ўзбекистоннинг қатор фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини беғараз ажратиб, тожик халқига ёрдам қўлини чўздилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги оғир дамда бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб фидокорона меҳнат қилган ва ёрдамини аямаган ишлаб чиқарувчилар ҳамда компанияларга алоҳида миннатдорчилик билдирди ва уларга махсус ташаккурномалар тақдим қилди ва қилмоқда.

Куни кеча, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Қизлархон Бегматова саҳоватпешалар қаторида бўлган Dentafill компаниясига Агентлик директори номидан ташаккурнома топширди. Компаниянинг Экспортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Жасур Равшанов ташаккурномани қабул қилар экан, ватан ва халқ равнақи йўлида корхона доимо фидокорона фаолият олиб боришига тайёр эканлигини билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech