Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тақдир синовлари билан ногиронлар аравачасига михланган Динаранинг соғайишига нажот пайдо бўлди

Ҳозирда тақдир синовлари билан ногиронлар аравачасига михланган Динаранинг соғайишига нажот пайдо бўлди.

"Ёшлар дафтари"га киритилган,ёлғиз ўзи истиқомат қилувчи Матякубова Динарага шу йил феврал ойида Урганч шаҳар тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ногиронлар аравачаси совға қилинганди. Наврўз байрамларида, рамазон ойида 3-сектор раҳбарлари, тадбиркорлар ва оддий савобталаб юртдошларимиз томонидан Динарадан мунтазам хабар олиб турилди.


Матякубова Динарага май ойида стационар шароитда бепул даволаш учун 2/37 сонли йўлланма берилди. Динара кеча 19 май куни ушбу йўлланма асосида Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг "невропотология" бўлими 15 палатасига даволаниш учун жойлаштирилди.

Урганч шаҳар 3-сектор раҳбарияти ва Хоразм вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жуманиёзов Осқарбек Шарипбоевич ва вилоятда фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган қатор тадбиркорлар билан ҳамкорликда Динаранинг бирламчи даволаниши учун керакли бўладиган дори-дармонлар етказиб берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech