Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хорижлик мутахасисслар Ўзбекистон Фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолашди

Франциянинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа фармакопеяси 11-нашрига бағишланган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тиббий маҳсулотлар соҳасидаги сиёсат ва стандартлар департаменти ва Халқаро фармакопея раҳбари Gwaza Luther ҳамда Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясининг фармацевтик ҳамкорлик бўйича бош менеджери жаноб Dr. Moore Kevin билан учрашишди.

Суҳбат чоғида Давлат фармакопеяси таҳририяти Бош муҳарирри Хабибулла Джалилов хорижлик ҳамкасбларига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. Жаноб Gwaza Luther ва Dr. Moore ушбу ташаббусни эътироф этиб, қилинаётган ишларни юқори баҳолади.

Шунингдек, самимий кечган мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш жараёнида замонавий илмий тадқиқот ишларини жорий этиш, шу жумладан фармацевтик фаол ингридиентлар, ёрдамчи моддалар ва ёт аралашмаларнинг стандарт намуналарини белгилаш, уларни Давлат фармакопеясига киритиш ва ишлаб чиқарувчи компаниялар ва назорат таҳлил лабораторияларни фармацевтик стандарт намуналари билан таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама қилинди.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech