Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Хотира муқаддас – инсон қадри азиз” дея ном олган маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Йилда биргина сана – 9-май Хотира ва қадрлашга бағишланган бўлсада, биламиз, ўзбек ҳалқи йилнинг қолган кунларида ҳам ёши улуғларни, ота-она бўлсин, устоз бўлсин, асло унутмайди. Уларни иззат-икром қилиш бизнинг қонимизда бор ва бу бизнинг юртимизга ўзгача файз бағишлаб турадиган, Ўзбекистонга бир келганларни яна қайта келишга орзулантирадиган миллий фазилатимиздир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон фармацевтикаси соҳасида узоқ йиллар мобайнида сидқидилдан меҳнат қилиб келган фаҳрийлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига азиз меҳмон сифатида таклиф қилинди.

Тадбир аввалида бу дунёни тарк этган тизим ходимлари, жонкуяр инсонлар хотираси муҳрланган видеоролик намойиш этилди. Сўнгра фаҳрий меҳмонлар билан самимий суҳбатни ташкиллаштириш учун модераторлик агентлик директорининг маслаҳатчиси, касаба қўмитаси раиси Муҳаббат Ибрагимовага топширилди.

Файҳрий меҳмонлар: кўп йиллар пойтахтимиздаги дорихонлаардан бирида мудирлик қилган фаҳрий фармацевт Фатҳулла Мажидов, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш” ДУК Фармакопея қўмитаси бош мутахассиси, фармацевтика фанлари номзоди Абдураҳим Ҳалимов, бир вақтлар Тошкент шаҳар дорихона бошқармаси бошлиғи сифатида жонбозлик кўрсатган Суннат Имамов, Ўзбекистон Давлат фармакопеясининг бош муҳаррири, кўплаб шогирдларнинг фаҳрий устози Ҳабибулла Жалилов, ДУК Фармакология қўмитаси раиси ўринбосари Саидислом Абдуллаев, олдинги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасида узоқ йиллар давомида меҳнат қилган мутахассис Тошпўлат Қодиров ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида микробиология лабораторияси мудири сифатида фаолият кўрсатган забардаст олим Николай Шереметьевнинг рафиқаси Надежда Нефедовалар навбат билан сўзга чиқиб, фармацевт деган муқаддас касбнинг маъсулиятидан сўзладилар, ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашиб, ёшларни ҳозирги тинч ва тотув ҳаётнинг қадрига етишга чақирдилар.

Давра суҳбатидан сўнг меҳмонлар байрам дастурхонига таклиф этилдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech