Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хусусий дорихонага нечта филиал очиш мумкин?

Қонунчиликда дорихонанинг филиалини очишда, уларнинг сонига чекловлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги №284-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ:

Лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги — лицензия талабларидан бири ҳисобланади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда дорихона майдони, филиали мавжуд бўлган дорихоналарга қўйиладиган санитария-эпидемиологик меъёрларга мос бўлиши керак.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044 Фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech