Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини сотган дорихонага чора кўрилди

Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасига кўра, Тошкент шаҳар Сергели тумани, Спутник 16-мавзе 15-уй, 1-хонадон манзилида жойлашган "ZAMIN PHARM BIZNES" МЧЖга қарашли дорихонада яроқлилик муддати ўтган "АЦЦ АКТИВ" 600 мг порошок для приема внутрь дори воситаси сотилганлиги шунингдек, 5 турдаги дори воситаларига республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги ва қонунга ҳилоф равишда сотувга қўйилганлиги аниқланиб ҳолислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмасининг "ZAMIN PHARM BIZNES" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2019 йил 16 февралда берилган ТS № 1352-рақамли лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраб Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг 2022 йил 9 мартдаги 4-1001-2219/5995-сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "ZAMIN PHARM BIZNES" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Маълумот учун, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилиниши, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилиши лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар)нинг ягона реестри билан бу манзилда танишишингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech