Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ҳамда “Андижон дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш” шўба корхонаси вакиллари томонидан "Andijon Pharma Park" ҳудудида 70 туп павлония дарахти кўчатлари экилди.

– Мамлакатимизда сўнги 5-6 йилларда Павловнияга қизиқиш ниҳоятда ортиб бормоқда, –деди Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси Рўзиматали Мансиров. – Павловния Ер шарида мавжуд дарахтлардан нафақат энг тез ўсиши билан ажралиб туради, балки ҳаёлий гўзаллик кашф этиб гуллаши, қимматли ёғоч, асал, биомасса манбаи эканлиги билан қадрланади, у манзарали дарахт сифатида истироҳат боғлари, хиёбонларни безайди.

Шунингдек, Р. Мансировнинг қайд этишича, «Долзарб 40 кунлик» акцияси доирасида соҳа ходимлари томонидан дарахт экиш ишлари анъанавий давом эттирилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда "Andijon Pharma Park" ички ҳудудида узумзор барпо қилиш ишлари бошлаб юборилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech