Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ер юзидаги турли халқлар қатор мақсадларда фойдаланадиган восита - вазелин - қачон ва ким томонидан ихтиро қилинган?

Ихтиро тарихи

Роберт Чезбро ихтиро қилган аралашмасини бошида “нефть желеси” деб атаган. Бу ном харидорларни ўзига жалб қилмаган. Шунинг учун ихтирочи иккита сўз бирикмасини ишлатишга қарор қилган: немисча “wasser” – сув ва юнонча “elaion” - зайтун ёғи.

1872 йил Чезбро маҳсулотни ишлаб чиқаришга патент олди, 1878 йил 14 майда “Вазелин”ни савдо маркаси сифатида патентлашга муваффақ бўлди. “Вазелин” ихтироси тарихи жуда нодир воқеадир, товар-савдо белгиси халқ ўртасида умумий ишлатиладиган атамага айланиб кетган ҳолатдир.

Вазелинни қандай йўл билан ва нималар учун ишлатиш мумкин? Вазелин косметика ва гўзаллик воситаси

Инглиз кимёгари Роберт Чезбро 1859 йилда вазелинни ихтиро қилган. Ихтирочи бу модданинг ажойиб хоссалари - жароҳат битирувчилиги, терини намловчилиги ва юмшатувчилигини аниқлаган. Янги табиий шифобахш воситани ихтирочи ўзида синаб кўрган, ихтиро моддасини терисидаги куйган жойлар ва ёрилган қисмларига суртган. Ижобий натижаларга эришиб, шифо топган.

Вазелиннинг табиий тури ва сунъий тури бўлади.

Вазелиннинг табиий тури - парафин смолалари варақлари тозаланиб ва махсус моддалар ёрдамида оқартирилиб олинади. Табиий вазелин сунъийсидан кўпроқ ёпишқоқ, тиниқ шаффоф, рангсиз, мазасиз ва ҳидсизлиги билан ажралиб туради, микробларга қарши курашчанлик ва ўзига сувни тортиш хоссаларига эга. Терига сурилганда қийин ювилади ва ёпишқоқ из қолдиради.

Сунъий вазелин - бу тозаланган вазелин ёки парфюмер ёғи қўшилган церезин ва парафиннинг қуруқ бирикмаси аралашмасидир. Сунъий ёғочни қайта ишлаш саноатида (техник вазелин) ёки косметика (пардоз вазелини) саноатида ишлаб чиқарилади. Бу вазелин жуда ҳам ёпишқоқ бўлмасдан, тиниқ бўлмаган оқ ёки сариқ рангда малҳам (мазь)симон воситадир.Сунъий вазелин техник, тиббий ва косметик хилларга бўлинади.

Ундан фойдаланиш

Бугунги кунда вазелиндан электротехника саноатида пластик ёғлар ишлаб чиқиш, металларни занглашдан сақлаш, медицинада сурги дори ва косметика саноатида пардозлаш кремлари таркибий қисмлари сифатида ишлатилади.

Уй шароитида вазелиндан қандай фойдаланиш мумкин?

Товон терисини юмшатиш учун. Кишиларда шундай фикр борки, вазелин терини намламайди, фақат терида намликни сақлаш учун ҳимоя қобиғи ҳосил қилади. Қандай бўлганида ҳам айнан вазелиндан қотиб қолган терини юмшатиш учун фойдаланиш мумкин. Вазелинни кечқурун ухлаш олдидан тирсак, товон ва тиззадаги дағаллашган терига суртсангиз, эрталаб терининг шу қисмлари сезиларли юмшаб қолганини кўрасиз.

Хушбўйлик учун.

Вазелин атир, духи каби воситалар таъсири ва хушбўй ҳидини узоқроқ муддат сақланишига ёрдам беради. Атир ва духи каби хушбўйликларни сепишдан олдин терининг шу қисмларига бироз вазелин суртинг. Гап шундаки, вазелин хушбўй ҳидни ўзига сингдириб олиб, кун давомида атрофга таратиб туради.

Қош ва соч учун.

Қош ва сочларни ялтиратиб, тўзимасдан, аниқ шаклда кун давомида сақланишига ёрдам берувчи мислсиз воситадир.

Юз, бадан терилари ва лаблар учун.

Юз, бадан ва лаблар қуруқлашиб, дағаллашганда кечқурун суртиб ётсангиз, эрталаб шу аъзолар териси намланиб, нохушликларни кетказади.

Жароҳатларни даволаш.

Жароҳатланган, куйган, ёрилган аъзолар териси, бурун катаклари, псориаз ва шунга ўхшаш бошқа касалликларда озгина вазелиндан юпқа қилиб суртилса, фойда беради.

Болалар учун.

Ёш оналарга болаларини парвариш қилиш, тарбиялашда вазелиндан фойдаланиш бўйича кичик сирли ҳийла сифатида айтамиз: болангизни чўмилтиришда кўзига шампун ёки совунли сув киришидан йиғласа, унинг қошларига бироз вазелин суртиб қўйсангиз, ҳимоя қобиғи шаклланиб, унинг кўзлари шампун ёки совунли сув тушишидан сақланади.
Юзда пайдо бўладиган чандиқнинг олдини олиш.

Ўспиринлар юзида ҳуснбузар пайдо бўлишининг олдини олмайди, лекин ҳуснбузар тошиб ўтгач, юз терисида пайдо бўладиган чандиқларнинг пайдо бўлишини олдини олади. Ҳуснбузар кетиб, терида ёриқ пайдо бўлиши билан вазелинни терининг шу жойларига суртиш чандиқ пайдо бўлиши олдини олади.Шу ўринда айтиш лозимки, вазелиндан фойдаланишнинг кутилмаган салбий таъсирлари кузатилмаган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech