Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Юртимизда коронавирусга қарши эмлашда биринчи эмланганлар кимлар? Оммавий эмлаш жараёнлари қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилган эди. Вакцинациянинг илк кунидаёқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан Фарғона вилоятида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Яқубов, Самарқандда Боғбон маҳалласида яшовчи 86 ёшли Толиб Муродов ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Бобожонов ва бир қатор тиббиёт ходимлари, Хоразм вилоятида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Ҳажиев шунингдек, Наманган вилоятда Чорсу маҳалласида яшовчи 87 ёшли Аҳмаджон ота Исмоиловлар коронавирусга қарши вакцина билан биринчилар қаторида эмланди. 

Маълумот учун, 12 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 67445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 216 087 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари келтирилган бўлиб, эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Таъкидлаш лозимки, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган. 

Ҳозирда эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech