Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дорихоналар ва жамоатчилик диққатига: “ТРИДОКС 15г" дори воситасининг қалбакисидан эҳтиёт бўлинг!

"Oxford Laboratories Pvt.LTD." компаниясининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назорат органига дорихоналарда қалбакилаштирилган “ТРИДОКС 15г" дори воситаси реализация қилинаётганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган.

Ушбу ҳолат дорихоналарда ўтказилган текширувда ўз тасдиғини топганлиги ва дорихоналарга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланилаётганлигини дорихоналар ва жамоатчилик эътиборига етказиб, ушбу дори воситаси муомаласига чек қўйиш мақсадида СИЗНИ ОГОҲЛИКка чақирамиз.

ЭСЛАТМА! Қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech