Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«Зарур амалиётлар маркази» ДУКдаги бўш иш ўринлари учун ишга қабул қилиш очиқ танлови эълон қилинди

«Зарур амалиётлар маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5177-сонли қарорига ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Зарур амалиётлар маркази» ДУК директорининг 2022 йил 12 майдаги 14-сонли буйруғига мувофиқ «Зарур амалиётлар маркази» ДУКдаги бўш иш ўринлари учун ишга қабул қилиш очиқ танловини эълон қилади.

Вакант лавозимнинг малака талаблари қуйидагилардан иборат:

☑️ Олий ёки ўрта-махсус маълумотга (фармацевтика, молия, иқтисодиёт, тиббиёт, кимё-биология ва кимё-технология йўналишида) эга бўлиши (соҳа йўналиши бўйича малакага эга бўлган номзодга афзалликлар берилади);
☑️ Давлат тилини, рус тилини, инглиз тилини мукаммал билиш (IELTS, TOEFL каби сертификатларга эгалик устунлик беради);
☑️ Компьютер саводхонлигига эга бўлиши, яъни MS Office бўйича амалий билимларга эга бўлиши.

Ариза ва маълумотномаларни «Зарур амалиётлар маркази» ДУКнинг uzpharm-gxp.uz веб сайтига фақат онлайн тарзда тақдим этишингиз сўралади.

Марказ манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 1а уй.
Телефон: 71-234-59-87

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech