Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«Зарур амалиётлар маркази» ДУКдаги бўш иш ўринлари учун очиқ танлов эълон қилинди

2021 йилнинг 6 июлида “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Зарур амалиётлар маркази» ДУК 2022 йил 28 январда бўш иш ўринлари учун ишга қабул қилиш очиқ танловини эълон қилади.

Вакант лавозимларнинг малака талаблари қуйидагилардан иборат:

-  Махаллий фармацевтика корхоналари ва ташкилотларида Зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаш бўйича билимга эга бўлиш.
-  Фармацевтик инспекцияни ривожлантириш борасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;
-  Фармацевтик инспекцияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши зарур.

Ариза ва маълумотномаларни «Зарур амалиётлар маркази» ДУКнинг uzpharm-gxp.uz веб сайтига фақат онлайн тарзда тақдим этишингиз сўралади.

Марказ манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 1а уй.
Телефон: 71-234-59-87

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech