Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Зарур амалиётлар маркази томонидан GMP ва GDP сертификатлари топшириш тадбири бўлиб ўтди

Хабарингиз бор Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдагиФармацевтика саноатида Зарур амалиётлар (GxP) талабларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 486-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга мувофиқ, фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва фармацевтика тармоғига илгор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида:

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази таркибидаги Зарур амалиётлар (GxР) миллий инспекторати бўлими ажратиб чиқарилиб, давлат унитар корхонаси шаклидаги Агентликнинг Зарур амалиётлар маркази  этиб қайта ташкил этилди.

Бугун, яъни 29 октябр санасида Зарур амалиётлар маркази томонидан юртимизда фаолият юритаётган “Uzgermed Pharm” МЧЖ,  “Radiopreparat” давлат корхонаси, "Serene Healthcare" МЧЖ, "Malika laboratories" МЧЖ фармацевтик корхоналарга GMP шунингдек, "Izida" МЧЖ корхонасига GDP сертификатлари топширилди.

 

Маълумот учун, «Зарур амалиётлар маркази» давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фармацевтика сохасида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларда зарур амалиётлар талабларини жорий этишни ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

фармацевтика корхоналарини (фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқувчи, ишлаб чиқарувчи, клиник тадқиқотлар ўтказувчи, улгуржи ва чакана реализация қилувчи) ўрнатилган тартибда зарур амалиётлар стандартлари талаблари жорий этилганли бўйича сертификатлаш;

дори воситаларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида чет эл фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналарини сифат тизимини инспекциядан ўтказиш ва хулоса бериш;  

фармацевтика сохасига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартлар талабларини жорий этилишини ташкиллаштириш;

тармоқ мутахассисларини  соҳага оид йўналишлар бўйича малакаларини ошириш, сертификатлаштириш, шунингдек, хорижий мамлакатларда ёки хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитишни ташкил қилиш.

соҳага оид халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва фаолиятнинг бошқа соҳаларидаги вазифалар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech