Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Зарур амалиётлар Маркази” вакиллари Таиланд фармацевтика компаниясида сертификатлаштириш аудитини ўтказдилар

Жорий йилнинг 4-6 октябр кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар Маркази” ДУК директори А.Дўсматов ва Марказ инспектори Х.Анваровдан иборат инспекторлар гуруҳи Таиланд қироллигида жойлашган “Mega liefesciences” фармацевтик ишлаб чиқариш корхонасида сертификатлаштириш аудитини ўтказдилар. Корхонанинг ишлаб чиқариш шароитлари сифат тизимининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти-GMP” стандарти талабларига мослиги бўйича текширув ўтказилди.

Айтиш лозимки, корхона икки турдаги дори шакллари - таблеткалар ва юмшоқ капсулалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, маҳсулотлари дунёнинг 29 мамлакатида рўйхатдан ўтказилган. Бугунги кунда корхонада 4000 дан ортиқ ишчилар мехнат қилмоқда. Корхонанинг нафақат Таиланд Қироллигида, балки Индонезия ва Австралия мамлакатларида ҳам ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд бўлиб, умумий маҳсулот айланмаси дунё бўйича 438 млн АҚШ долларни ташкил қилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech