Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бўйича нима учун айнан Инновацион ривожланиш вазирлиги шуғулланмоқда?

Инновацион ривожланиш вазирлиги, таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи тиббиёт фанлари доктори, доцент Худанов Бахтинур:

- Коронавирусга қарши эмланиш жараёни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти ва Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳам бу борада хизмати чексиз. Айнан Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси билан ҳамкорликда вакцина бўйича ишлаш масаласида илк ташаббус Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан кўтарилгани боис асосий зиммани ўз бўйнимизга олдик. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов: "Клиник синовлар бу — илмий тадқиқот. Биз кейинчалик Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқаришни мақсад қилган эканмиз, бу жараёнларни пухта ўрганиб олишимиз шарт", деб таъкидлаганлар. Бундан кўриниб турибдики, вазирлик нафақат эмлаш ишлари, балки илмий тадқиқот олиб бориш масаласида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, Илғор технологиялар марказида биотехнология, биофизика ва бошқа бир қанча тиббиётнинг фундаментал йўналишларида илмий изланишлар олиб борилади. Демак соғлиқни сақлаш йўналишларида нафақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар, балки Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар ҳам илмий изланишлар олиб боришади.

Шу сабабли кенг жамоатчиликка вакцина ҳақида маълумот бериш, оммага тушунтириш ишларини олиб бориш ва тадқиқот ўтказиш ишлари билан кенг равишда шуғулланмоқдамиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech