Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Зулхумор Бердиева PhD фалсафа фанлари доктори илмий даражаси дипломи ҳимоясини муваффақиятли амалга оширди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 август санасида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳузурида тиббиёт/биология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш мажлисида Бердиева Зулхумор Илмуродованинг PhD фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш бўйича ҳимояси бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2022 йил 31 август куни бўлиб ўтган йиғилиши қарорига кўра, Бердиева Зулхумор Илмуродовага PhD фалсафа фанлари доктори илмий даражаси дипломи берилди.

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти тарихида 41 йилдан сўнг илк маротаба содир бўлган бундай аҳамиятли воқеа муносабати билан бутун институт жамоасини, хусусан Зулхумор Бердиевани табриклаймиз.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech