Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

2021 йилнинг 2-4 март кунлари Москвада ЕОИИ, Марказий Осиё ва Шарқий шериклик 12-фармацевтика форуми бўлиб ўтади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ давлатлари фармацевтика форуми - бу Россия, Қозоғистон, Белорусия, Aрманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон фармацевтика бозорининг 300 дан ортиқ иштирокчиларини бир ерга жам қиладиган ўзига хос тадбир. 11 йилдан бери ташкил этилаётган ушбу тадбир ўзини соҳанинг асосий иштирокчилари: регуляторлар, маҳаллий ва халқаро фармацевтика компаниялари ҳамда тадқиқотлар, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган корхоналар ва молия ташкилотлари ўртасида самарали мулоқот учун етакчи майдон сифатида намоён қилди.

Форум доирасида бир қанча масалалар бўйича тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган, жумладан:

➖ Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар доирасида референт нарх шакллантириш тизими;
➖ Дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистонда миллий талабларга мувофиқ рўйхатдан ўтказиш ва фармацевтика компаниялари томонидан рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни тайёрлашда йўл қўйиладиган одатдаги хатолар таҳлили;
➖ Ўзбекистонда муҳим дори-дармонларнинг рўйхатини шакллантириш;
➖ Ўзбекистонда дори воситаларининг нархини тартибга солиш Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ислоҳ қилиш;
➖ Маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича давлат сиёсати ва маҳаллий ишлаб чиқрувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар;
➖ Дори воситалари давлат харидлари тизимини шакллантириш;
➖ COVID-19 пандемиясининг фармацевтика тармоғи ва умуман тиббиётга таъсири;
➖ COVID-19 пандемияси билан боғлиқ мажбурий эмлаш ва ушбу тадбирни республикада амалга ошириш усуллари.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech