Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

2022 йил 1 ярим йил давомида 600 та мурожаат асосида 3790 турдаги дори воситалари экпертизадан ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУК сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан 2022 йил 6 ой давомида аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимига жорий йилнинг 1 июль санасига қадар 600 та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш давомида 3790 турдаги 1 189 181 ўрам дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилган бўлиб, улардан:
➖ 1442 турдаги 410 075 ўрам давлат рўйхатидан ўтганлиги;
➖ 796 турдаги 474 383 ўрам давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;
➖ 383 турдаги 5060 ўрам мувофиқлик сертификати мавжудлиги;
➖ 789 турдаги 289 520 ўрам мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;
➖ 204 турдаги 5897 ўрам ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
➖ 151 турдаги 1235 яроқлилик муддати тугаган сифатсизлиги;
➖ 25 турдаги 3011 ўрам қалбакилаштирилганлиги шу жумладан, “L-Lizina essinat 5 мл №5”, “Актовегин 40 мг 5мл №5”, “Церебролизин 5 мл №5”, “Солкосерил 5 мл №5”, “Лайботен 1.0 г, Милдронат 5 мл №10”, “Ревартон”, “Тебантин”, “Сайтатек”, “Зардекс”, “Ковифор”, “Фатзорб” “Вобэнзим”, “Вобэнзим-Э” номдаги дори воситалари бир неча маротаба такрорланган.

Ҳурматли юртдошлар! Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатлари юзасидан эътирозингиз бўлса Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 203-27-77 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech