Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ишчи гуруҳи Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига ташриф буюрди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Дори воситалари ва тиббий буюмлари, тиббий техника билан таъминлаш” бошқармаси бошлиғи Салим Aбдулазизов билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Душанбеда бўлиш чоғида Тожикистон фармацевтика компаниялари вакиллари билан “Б2Б” форматида учрашувлар ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, “ФАРМИCО” МЧЖ, “ТAЖФAРМ” МЧЖ, “ДAР-ДAР” МЧЖ, “Вежа Фармацевтикал” МЧЖ компаниялари раҳбарлари билан Тожикистон ва Ўзбекистон фармацевтика саноатининг долзарб масалалари ҳамда ҳамкорлик қилиш учун икки давлат учун ўзаро манфаатли алоқа нуқталари муҳокама қилинди. 

Шу куннинг ўзида Улуғбек Эгамов Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш давлат назорати хизмати раҳбари ўринбосари жаноб Едибек Қадамов билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари учун муҳим бўлган дори воситаларнинг рўйхатга олиш тартиби, ҳамкорлик таклифлари ва томонлар учун актуал бўлган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев билан учрашиш учун Агентликка ташриф буюрган эди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech