Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Латвия Республикаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Латвия Республикаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Агентлик директори Абдулла Азизов қабул қилган делегация таркибига Латвия Республикаси элчихонаси раҳбари в.б. Елена Пунциле, Латвиянинг Ўзбекистондаги ташқи иқтисодий ваколатхонаси раҳбари Георгийс Воевода ва Болтиқ бўйидаги йирик фармацевтик компаниялардан бири бўлган OlainFarm компанияси вакили Александр Мелнислар кирди.

Музокаралар чоғида томонлар референт нарх шакллантириш, электрон рецепт ҳамда маркировка тизими мавзуларида фикр ва тажрибалар билан бўлишди.

Дори воситалари ва кимёвий-фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи OlainFarm компанияси маҳаллий ҳамкор билан ампула кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасига қизиқиш билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech