Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида “Kusum Uzbekistan” МЧЖ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида “Kusum Uzbekistan” МЧЖ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

“Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш инновацион кластери ҳамда “Kusum Uzbekistan” МЧЖ ўртасида кластер ҳудудида қиймати 10 миллион Ақш доллар бўлган фармацевтик завод қуриш борасида инвестицион келишув имзоланган.

100 дан ортиқ брендлар остида ишлаб чиқарилувчи маҳсулоти гинекология, кардиология, эндокринология, неврология, гастроэнтерология ва бошқа кўплаб соҳаларда қўлланиб келаётган “Kusum Uzbekistan” МЧЖ Тошкент вилояти Зангиота туманида қад ростлаётган “Tashkent Pharm Park” кластерининг саноат зонасида дори воcиталарини ишлаб чиқаришга мўлжалланган фармацевтика заводини қурилиш ишларини бошлаб юборган.

Ушбу лойиҳа доирасида неврологик касалликларни даволаш, турли хасталиклар боис юзага келувчи оғриқ синдроми, яллиғланиш жараёнларини бартараф этишга қаратилган таблетка шаклидаги дори воситаларини, иммун тизими ишини яхшиловчи, витамин ва микроэлементлар ўрнини тўлдирувчи препаратларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech