Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши доирасида Агентлик директори “All Care group” ва “Jamjoom Pharma” фарм компания вакиллари билан B2G форматида учрашув ўтказди.

Жумладан, “Jamjoom Pharma” компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатга олиш, умумий дори воситаларини клиник текшириш шартлари ва “Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллийлаштириш” лойиҳасини жорий этишнинг кейинги босқичлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “All Care group” компанияси вакиллари билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти: инвестициялар ва шартномавий ишлаб чиқариш” мавзуси доирасида учрашув ўтказилди. Учрашувда эркин иқтисодий фармацевтика зоналари ҳудудида фаолият юритувчи ишлаб чиқарувчиларнинг имтиёзлари ва преференциялари ва маҳаллийлаштириш шарти билан фармацевтика маҳсулотларини кафолатланган ҳаридларини амалга ошириш механизмлари ва муддатлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон бозори тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва ўрганиш, онлайн учрашув ўтказиш орқали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech