Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Zoom платформаси орқали онлайн учрашув ташкил этилди.

2024 йил 2 февраль куни кўп тармоқли ва бошқа дорихоналарнинг 300 та мутассади ходимлари билан Zoom платформаси орқали онлайн учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Агентлик раҳбари А.Азизов ҳамда GPP сертификатини тақдим этувчи ваколатли ишчи орган бўлган “Зарур амалиётлар маркази” ДУК раҳбарияти иштирок этди. Йиғилиш мобайнида қисқа муддат ичида биринчи навбатда кўп тармоқли дорихоналарда GPP талабларини жорий этиш лозимлиги, инспекция ўтказиш тартиби, талаб этиладиган ҳужжатлар, ариза бериш тартиби, ҳужжатларни ишлаб чиқишда юзага келадиган саволлар ҳамда GPP талабларини жорий этишда ёрдамчи ҳужжатлар ва намуналар жойлаштирилган интернет саҳифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Дорихона мутассаддилари томонидан кўтарилган муаммо ва саволларга тушунтиришлар берилди. Шунингдек, дорихона мутахассислари томонидан берилган таклифлар асосида ушбу кўринишдаги йиғилишлар мунтазам равишда ташкил этилиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech