Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик директорининг ўринбосари Жамшид Эшмуродов Vigonvita компанияси вакиллари билан учрашди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида жорий йилнинг 23 январь куни вирусга қарши ва неврологик дори воситаларини ишлаб чиқариш борасида Хитойда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган Vigonvita компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбек ва хитой тилларида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Жамшид Эшмурадов даставвал юртимизнинг фармацевтика соҳасидаги инвестицион жозибадорлиги ҳақида маълумот бериб, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, фармацевтика эркин иқтисодий зоналарида яратилган шароитлар, сармоячилар учун бериладиган имтиёзлар билан таништирди.

Бош директор Чжоу Цзюй фақат сифатли фарммаҳсулотларни ишлаб чиқаришни мақсад қилган “Vigonvita” компанияси бугунги кунда янги фармпрепаратлар устида ишлаётганини маълум қилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги қулай инвестицион муҳит боис ишлаб чиқариш ва илмий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганаётганини билдирди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech