Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик экспертлар гуруҳи Марокаш қироллигининг Рабат шаҳрида хизмат сафарида бўлди

Жорий йилнинг 30 октябрь – 4 ноябрь кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигидаги экспертлар гуруҳи Марокаш қироллигининг Рабат шаҳрида хизмат сафари билан бўлди.

Агентлик делегацияси ва халқаро ҳамжамият томонидан фаолияти намуна сифатида тан олинган Марокаш фармаконазорат маркази ишчи гуруҳи ўртасида Ўзбекистонда Фармакологик назорат маркази ва тизимини ташкил этиш бўйича стратегик тавсияларни ишлаб чиқиш юзасидан “Face to face in Rabat” форматидаги музокаралар ўтказилди.

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги таклифи асосида ташкил этилган музокаралар чоғи «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида барпо этилаётган Фармаконазорат Миллий маркази тузилмасига Марокаш тажрибаси асос этиб олинишига келишиб олинди.

Шунингдек, ташриф чоғи ЖССТнинг Дори воситаларининг Халқаро Мониторинг Дастури (дори воситалари билан боғлиқ хавфсизлик муаммоларини ўз вақтида аниқлашни таъминлаш мақсадида тузилган халқаро ташкилот, UPSALA мониторинг маркази, Швеция) билан танишилди.

Мазкур музокаралар Ўзбекистонда дори воситаларидан юзага келувчи ножўя таъсирларни вақтида аниқлашга хизмат қиладиган Миллий фармаконазорат базаси фаолиятини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш, амбулатор шароитда ва ихтисослашган даволаш-профилактика муассасаларида дори воситалари қўлланилиши билан боғлиқ юзага келувчи ножўя таъсирларга кўра келиб тушадиган «сигналларни» тезкор аниқлаш, таҳлил қилиш ва олдини олишга оид замонавий услубларнинг клиник фармаконазорат тизимини жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech