Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва ва баҳолашдан ўтказишни ташкил қилиш масалалари юзасидан ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон қарори асосида ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил 31 августдаги 2-сон, Адлия вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 5-сон қарорлари билан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 2022 йил 31 августда 3383-рақам билан рўйхатга олинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Услубиёти” ҳамда Агентлик раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган “Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказий аппарати ва худудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотларда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубий қўлланмаси”га мувофиқ, Агентликнинг бошқарма, бўлим ва худудий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик идоравий мансуб ташкилотлари бошқарма ва бўлимлари фаолияти бўйича барча коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашдан ўтказишни ташкил қилиш масалалари юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарда мазкур услубий қўлланмаларнинг тегишли иловаларида белгиланган шаклларда Агентликнинг бошқарма, бўлим ва худудий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик идоравий мансуб ташкилотлари Коррупциявий хавф-хатарлар хариталари, Коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхати, шунингдек, Агентлик бошқарма, бўлим ва худудий бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурларини коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутилган ҳолда ишлаб чиқиш юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Хусусан, ушбу ички идоравий хужжатларни шакллантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисида низом”ида Агентлик учун белгиланган вазифа ва функциялардан келиб чиқувчи Агентликнинг бошқарма, бўлим ва худудий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик идоравий мансуб ташкилотлари ички тузилмаларида олиб бориладиган барча жараёнлар кенг қамраб олиниши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ишлаб чиқилган коррупциявий хавф-хатар хариталари, коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхати ва шулар асосида ишлаб чиқилган коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурлар ижросини таъминлаш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича йиғилган таклиф, маълумотлар ҳамда амалга оширилган ишлар ва кўрилган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботларни белгиланган муддатларда Агентлик раҳбариятига ҳамда Республика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “E-Anticor.uz” электрон платформасига киритиб борилиши тартиби тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech