Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик ходимларига инглиз тилини ўзлаштириш бўйича сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида инглиз тилида махсус ўқитиш амалиёти йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча ушбу ўқув курсини тамомлаган Агентлик ходимларига махсус сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 3 ой давомида бўлиб ўтган ўқув курсларига «Hilol Edu» МЧЖ ўқув марказининг малакали ўқитувчилари жалб қилиниб, инглиз тилидаги дарслар онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Президент қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech