Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қашқадарё-Сурхондарё вилоятида доривор ўсимликлар етиштириш борасидаги муаммо ва истиқболли лойиҳалар

Жорий йилнинг 22- 25 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Савдо Саноат палатасининг Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Ш.Хикматов, Сурхондарё вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи Ш.Аманов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Ш.Суннатов, Сурхондарё қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Хўжамуротов ва етакчи мутахассис С. Хуррамовлар вилоятдаги умумий доривор ва зиравор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган фермер ва ташкилотларни бориб ўргандилар.

Дастлаб, шанбалла, куркума ва ажгон ўсимликлари экилган “Нова фарм” МЧЖ корхонасининг ер майдони ва “Бойсун фарм” ЭИЗнинг 12 гектар жойни эгаллаган плантациялари кўздан кечирилди.  

"Бойсун фарм" ЭИЗ да жойлашган “Boysun Lano” МЧЖнинг қайта ишлаш корхонасида ланолин ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу модда саноқли давлатлардагина ишлаб чиқарилади. Бойсун туманида ҳам сифатли, арзон ланолин субстанциясини ишлаб чиқариш учун етарли хомашё мавжуд.

Истиқболли лойиҳанинг умумий майдони 2 гектарни эгаллаган ва  умумий қиймати 22 млрд 345 млн сўмни ташкил этади. Шундан 10 млрд. 672 млн. 500 минг сўм маблағи корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда 1 млн 90 минг АҚШ долл. ва 500 млн сўм қийматдаги маблағ банк кредити ҳисобидан ташкил қилинган. Яратилган иш ўрни 1-босқичда 20 та, 2-босқичда 25 та. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 36 минг тоннани ташкил этади. Косметология ва фармацевтикада ланолин дея аталувчи бу мой – терини юмшатувчи ва ялиғланишга қарши восита бўлиб, ундан барча фойдаланиши мумкин.

Коврак (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)-Apiaceae (Umbliferae) оиласига мансуб бўлиб кўп йиллик ўт ўсимликлардан иборат. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104 тури, Ўзбекистонда эса 50 дан зиёд турлари учрайди. Маҳаллий аҳоли коврак туркумининг ҳар хил турларига қараб сассиқ коврак, рова, равшак, камол, мўрча камол ва бошқа номлар билан аташади. “Сурхон доривор ўсимликлари” ф/х 89 гектар майдонда коврак плантациясини ташкил этилган. Корхона раҳбарлари келгусида кластер бўлиш ҳамда доривор ўсимлик плантация майдонларини кенгайтиришни мақсад қилиб қўйган.

Яна шуниси қувонарлики, “Хомкон Шеробод тараққиёт” ф/х ҳамда “Ажойиб аср” МЧЖ нинг 400 гектар майдонларида ҳам каврак плантацияси ташкил этилган.

Ола ўт (растаропша)га талаб бугун ортиб бормоқда. “Ангор фарм” МЧЖ нинг қайта ишлаш ва плантация майдонлари кўздан кечирилганда 8 гектар ола ўт (растаропша) доривор ўсимлиги плантацияси ташкил этилгани аниқланди ҳамда 4 турдаги биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Оллаёр охун” ф/х кластер ташаббускорининг қилинган ишлар ҳолати ва муаммолари экиш майдонларига чиққан ҳолда ўрганилди. Бу ерда 10 гектар майдонига стевия ўсимлигининг плантацияси ҳамда 1.0 га майдонида иссиқхонада стевия кўчатчилигини ташкил этган. Кластер рўйхатга олингандан сўнг яна 40 гектар майдонига стевия доривор ўсимлигини плантациясини ташкил этиш режалаштирилган ва Ҳиндистон давлатидан стевия хом ашёсини қайта ишлайдиган, ундан шакар ўрнини босувчи стевиозид (шакардан 150-200 баробар) ва ребаудиозид (шакардан 350 баробар ширинроқ) моддасини ажратиб оладиган ускуна олиб келиниши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятдаги умумий доривор  ва зиравор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган фермер ва ташкилотларининг рўйхатини умумлаштириб режа тузилди.

Режага кўра, “Pinnacle world wide” ҚК кластери раҳбарияти билан учрашилди ва юзага келган муаммо муҳокама қилинди. Маълум бўлдики кластернинг 477 гектар майдони прокурор протести билан олиб қуйилган. Бу муаммони хал этиш бўйича ҳозирда ишлар олиб борилмоқда.

Дехқонобод туманида жойлашган “Eco comfort” ХК си кўздан кечирилди ва 300 гектар майдонда коврак плантацияси билан биргаликда хандон писта плантацияси хам ташкил этилаётгани аниқланди. Ҳозирги кунда майдон 11 километрлик темир тўсиқлар билан ўраб олиниб кавраклар экилганига 2 йилдан ошгани ва экиш ишлари давом этаётгани аниқланди. Лойиҳа умумий қиймати 10 млрд. сўмни ташкил этади шундан 8 млрд. сўм корхона ўз маблағлари ҳисобидан ва 2 млрд. сўм банк кредити асосида ташкил этилган. Яратилган иш ўрни сони 16 та.

“Eco comfort” ХК си раҳбари Ваҳоб Норсафаровга мулоқот мобайнида  тўсиқлар ёнига итбурун наъматаги экилиш, аччиқ бодом, ола ўт (расторопша) доривор ўсимликларини экиш тавсия қилинди. Мулоқот давомида тадбиркор -  “200 гектар лалми ерни берсангиз, ўз маблағ ҳисобимдан ўзлаштираман” – деган таклифини билдирди.

Қизил гулхайри ва қора гулхайри плантациясини кўздан кечириш мақсадида “BBU-AZAMAT” МЧЖ ходимлари билан учрашилди ва доривор ўсимликлар экиш учун қизиқиш билдирган ташаббускор тадбиркорга йўналиш кўрсатилди.

Буйрак чой, доривор мойчечак, қалампир ялпиз, доривор лимонўт, анзур пиёзи, ер нок (топинамбур), ачиқ бодом, итбурун наъматаги, жумрутсимон чаканда 995,9 га таъбиий майдонларда доривор ўсимликлар парвариши ва маданий ҳолда етиштирилиши ишларини кўздан кечириш мақсадида кластер ташаббускори “Камар дориворлари” МЧЖ раҳбари билан учрашилди ва таклифар ўрганилиб, режалар аниқланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech