Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бир қанча касалликларга даво бўлувчи "Каврак" доривор ўсимлигининг биз билмаган хусусиятлари

Маълумки дунё миқёсида фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг тахминан 50% доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланмоқда. Кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожланиши бундай корхоналарнинг доривор ўсимликлар хомашёсига бўлган талабни кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги “Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3617 Қарори асосида каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш уюшмаси ташкил этилган.

Коврак - (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)- Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди. Смола - елим олишда сассиқ коврак, Куҳистон ковраги каби турилари ишлатилади.

Коврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасининг қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларда ўсади.

Табиатда сассиқ коврак (Ferula assa-foetida L.) кенг тарқалган бўлиб, елим-смола асосан шу турдан олинади. Бу Доривор ўсимлик Табобатда бемор организмига ижобий таъсир этувчи биологик фаол модда ҳисобланади. Доривор воситалар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси, шираси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади.

Ибн Сино бобомиз бу ўсимликка шундай таъриф берганлар:

Коврак уруғининг қайнатмаси (уруғи худди супургиникига ўхшаш малла ранг, шакли ҳам шунга ўхшаб кетади) 3 маҳал 50 граммдан ичилса, она сути кўпаяди. Ширасига анжир қўшиб ейилса, сариқ (гепатит) касаллигини тузатади. Елимига мурч, сирка қўшиб, ёмон сифатли яраларга сурилса, фойда қилади. Соч тўкилишига ҳам ўта фойдалидир.

Ковракнинг елим-смоласи халқ табобатида ўпка сили, ўлат, захм, кўк-йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун, ҳамда қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади. Илмий медицинада коврак елим-смоласи – “ассафетида” номи билан кукун, эмульсия ва тиндирма (настойка) ҳолида оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи, қувват берувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади ва кўпгина давлатлар фармокопеясига киритилган.

Шарқ мамлакатларида Эрон, Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон коврак шираси ва илдизи озиқ-овқат санаотида зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech