Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Бирлашган Араб Амирликларининг “CS Diagnostics GmbH” компанияси вакиллари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев Бирлашган Араб Амирликларининг “CS Diagnostics GmbH” компанияси асосчиси Томас Фархёфер билан учрашди.

Учрашув аввалида Сардор Кариев Ўзбекистонинг жадал ривожланаётган фармацевтика саноати ва мазкур соҳанинг сармоявий жозибадорлиги ҳақида маълумот берди.

Сўнгра юртимизда маҳаллий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари ҳамда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва юқори сифатли, илғор техника билан жиҳозланган онкологик диагностика марказини қуриш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи сотувчиси ва тиббий технологиялар ишлаб чиқарувчиси бўлган “CS Diagnostics GmbH” компанияси бутун дунё бўйлаб фармаҳсулотлар савдоси, уларни сақлаш ва ташиш учун барча зарур лицензиялар ва сертификатларга эга.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech