Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида мутухассислар ва соҳа вакиллари учун ўқув семенарлар ташкил қилинди

Мамлакатда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, минтақавий брендларни яратиш, контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш мақсадида, 2022 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-221-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг 4-иловаси билан интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни маъсул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотлар графиги тасдиқданган бўлиб, унга мувофиқ, жорий йилнинг 12 май санасида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида Адлия вазирлиги ҳамда вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ташаббуси билан, ҳудудда фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар, мутахассислар ва соҳа вакиллари учун юқоридаги қарорнинг мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида махсус ўқув семенарлар ташкил қилинди.

Семенарда масъуллар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 май санасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг анжуманлар залида Контрафакт дори воситалари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан давра суҳбати ташкил қилинган эди. Унда Интеллектуал мулк агентлиги директори Тўлқин Абдусатторов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов контрафакт дори воситалари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш ва бундай ҳолатларга қарши курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишганди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech