Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов кореялик ишбилармонлар билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация 24-27 август кунлари Жанубий Кореяга хизмат сафарида бўлишган эди. Ташриф доирасида мазкур мамлакатнинг йирик шаҳарлари раҳбарияти, идоралар ва йирик компаниялари мутасаддилари билан қатор учрашувлар ўтказилганди. Хусусан, “GEMSS HEALTHCARE” компанияси билан тиббиётда қўлланиладиган рентген ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Меморандум имзоланганди.

Орадан кўп вақт ўтмай, амалий ишга киришилмоқда. Аниқроғи, вилоят ҳокими Ботир Зарипов “GEMSS HEALTHCARE” компанияси президенти Жонг-Ри Парк бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларини қабул қилиб, ташриф давомида белгиланган йўл харитасига мувофиқ саъй-ҳаракатларни давом эттириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзаро мулоқот давомида Бухоро шаҳридаги “Тибтехника” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси қошида ташкил этилиши кўзда тутилган лойиҳа доирасида тузилган икки томонлама Меморандум юзасидан бажариладиган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Бухоро муҳандислик техногия институти билан ҳамкорликда рентген ускуналари ишлаб чиқариш жараёнига малакали кадрларни жалб қилиш масаласида ҳам келишиб олинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech