Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат Марказининг Қиёслаш лабораторияси мутахассислари Туркиянинг “TUBITAK UME” метрология институтига ташриф буюришди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси мутахассислари айни кунларда хизмат сафари билан Туркия давлатида бўлиб туришипти.

Сафардан кўзланган мақсад, тиббий муассаcаларда қўлланиладиган ташхис учун мўлжалланган ультратовуш тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашда қўлланиладиган намунавий ўлчаш воситаларини “TUBITAK UME” метрология институтида навбатдаги (калибирлаш) синовларини ўтказишдир.

Қиёслаш лабораторияси мудири Нодирбек Абдуллаевнинг маълум қилишича, метрологик қиёслашда қўлланиладиган АҚШнинг “ATS Laboratories” корхонасида ишлаб чиқариладиган “ATS-539” ва “GAMMEX” 1425В 0.5 DOPLER 403 ҳамда “Phantom” ультратовуш тўлқин узунлигини қиёслаш (синаш) учун қўлланиладиган наъмунавий ўлчаш воситалари ҳозирги кунда республикамизда ягона халқаро миқёсда қиёслан (текширил)ган.

Айни кунларда Туркиянинг Гебзе шаҳрида жойлашган “TUBITAK UME” миллий метрология институтида Қиёслаш лабораториясига тегишли бўлган ушбу воситалар устида навбатдаги синовлар ўтказилмоқда.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech