Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси томонидан ўқув-семинар ва тренинглар ташкил қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда тиббётда қўлланиладиган тиббий ўлчаш воситаларини метрологик қиёслаш (текшириш) хизматларини олиб борувчи Қиёслаш лабораторияси ўз фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 2 август санасида мазкур лаборатория мутахассислари томонидан пойтахтимиздаги “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасида Тошкент шаҳрининг 12 туман тиббиёт бирлашмалари бош ҳамширалари учун, шунингдек, 8-12 август кунлари Давлат марказининг катта мажлислар залида Тошкент шаҳрининг барча оилавий поликлиникалари бош ҳамширалари учун махсус ўқув семинар ва тренинглар ташкил қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш профилакториясида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини ўз вақтида қиёслаш бўйича сертификатлаштириш ва метрологик таъминотни таминлаш мақсадида маъсул ходимларга амалий ёрдам бериш ҳамда уларнинг амалий кўникма ва билимларини янада мустаҳкамлаш учун ташкил қилинган мазкур семинар давомида Қиёслаш лабораторияси мутахассислари иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил маълумот ва жавоблар беришди.

Эслатиб ўтамиз, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Қиёслаш лабораторияси томонидан тиббиёт бирлашмаларинг мурожатига асосан,  2021 йилдан 2022 йилнинг июль ойига қадар 310 та даволаш профилактика муассасалари томонидан келиб тушган аризаларга асосан 3097 дона тиббий ўлчаш воситалари қиёсланган.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech