Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Диуретик дори воситалар деганда қандай дори воситалари тушунилади?

Жаҳонда диуретик дори воситалари асосан юрак-қон томир касалликларида қўлланилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлаши бўйича катта ёшдаги (60-65 ёш) дунё аҳолисининг 50-65% да артериал гипертония кузатилади. Бу гуруҳ дори воситаларига ҳам йилдан йилга талаб ошиб бормоқда.

Диуретик дори воситаларини қуйидаги гуруҳлар бўйича таснифланади: Бензотиазидлар (гипотиазид, хлортиазид) дори воситалари киради. Гидротиазидлар (гидрохлортиазид) дори воситалари киради. Эплереноне, хлортулидон (эсперо, эпнон, еплирин, диакарб). Маннитол hexanitrate (маннитол, маннит) Хлорбензамид (индапамид, индап, клопамид) генли қовузлоғига таъсир қилувчи(петлевой)лар (фуросемид, торсид, торсимед).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш форумида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таркибидаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институтининг "Экустим" диуретик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси молиялаштириш сертификатига эга бўлган эди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech