Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дунёнинг энг гўзал 7 дорихонаси (2-қисм): "Careland, Kiehl’s ва Pharmacy M" — ҳайрат манзиллари

Дунёда кўп асрлик тарихга эга ёки замонавий санъат асарига тенглаштирса арзигулик кўплаб дорихоналар мавжуд. Фармацевтика муассасаларининг ташқи ўхшашлиги худди униформага ўхшаб кетади: дунёнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъи назар, дорихоналарнинг характерли дизайнни ҳеч нарса билан адаштириб бўлмайди. Бироқ, дунёда санъат асарлари билан тенглаштирилиши мумкин бўлган кўплаб дорихоналар мавжуд. Pharma Magazine таҳририяти дунёнинг энг чиройли, кўзга ташланадиган дорихона бинолари рўйхатини тузди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати томонидан таржима қилинган ушбу маълумотлар умид қиламизки сизга манзур бўлади. (Биринчи қисм билан бу ерда танишишингиз мумкин)

5 – Careland дорихонаси

Careland дорихонаси Испаниядаги машҳур Casanueva дорихонаси каби замонавий гўзаллик ғояларини ўзида мужассам этган оқ ва яшил рангларда яратилган яна бир дорихона. Кўчадан ўтиб кетаётганлар яшил хоч тасвири туширилган бир хил қутилар билан қопланган жиловланувчи тўлқинли токчаларни кўришлари мумкин. Лойиҳа муаллифи ҳисобланмиш Sergio Mannino студияси вакилларининг фикрига кўра, улар шу орқали фармацевтика муассасасининг стериллиги ва дори-дармонларнинг юқори сифатини кўрсата олганлар.

Порлоқ яшил рангга бўялган поллар эса бироз ҳазиломус ва енгиллик баҳш этади ҳамда дўстона муҳит яратади. Раҳбариятнинг фикрига кўра, одамлар зерикарли тўқ яшил рангдан чарчаган ва бу тусдаги яшил ранг эса табиийлик билан боғлиқ. Дорихонаниннг “Биз ғамхўрликка жиддий ёндашамиз” шиори ҳам харидор билан дўстона ва илиқ алоқаларни ўрнатишга қаратилган. Дорихонанинг анъанавий рамзи бўлган хоч қўл билан чизилган ва ён томонга озгина эгилган, бу уни одатийликдан халос қилади. Шунга қарамай, соғлиқни сақлаш муассасаси билан боғлиқлик сақланиб қолган. Бруклинда жойлашган Careland дорихонаси ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган.

6 – Kiehl’s дорихонаси

AҚШда жойлашган яна бир гўзаллик - Нью-Йоркнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланган Манхэттендаги машҳур Kiehl’s дорихонаси. Кираверишда мижозларни Mr. Bones (Жаноб суяклар) кутиб олади - оқ халат қийган скелет – муассасанинг ўзига хос тумори. XIX асрда, дорихона фаолиятини бошлаганда, Mr. Bones кўмакчи бўлиб хизмат қилган: унинг ёрдамида фармацевтлар ташриф буюрувчиларга дориларнинг таъсир қилиш тамойилини тушунтирганлар. Ушбу дорихона бошқалардан ажралиб туришига унинг олди қисмида қатор қилиб терилган турли шиша идишлар ва Harley-Davidson мотоцикллари сабабчидир.

Бу ерда кўплаб дорилар ва тиббий буюмлар қўлда ишланган ва қадоқланган, компания замонавий ва қимматбаҳо қадоқлардан фойдаланишдан қочган - аксинча, Kiehl’s маҳсулотлари қадоқланган оддий идишларга қўлда ёзилган ёрлиқлар ёпиштирилган ва бу камтарона дизайн бугунги кунгача сақланиб қолган. Aнъанавий бренд рекламаси оғиздан-оғизга ўтиши орқали амалга оширилган, бунда ташриф буюрувчиларга бепул намуналар тақдим этилган. Ушбу белгиланган тартиб бугунги кунда ҳам кузатилмоқда: компания маъмурияти барча намуналарнинг бепул бўлишини диққат билан назорат қилади, шунингдек, дорихона маслаҳатчилари мижозларга қанча вақт ва эътибор қилишларини кўздан қочирмайди. Ҳозирда Kiehl’s машҳур косметика ишлаб чиқарувчиси, аммо дорихона ананавий тарзда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

7 – Pharmacy M дорихонаси

2011 йилда Белгия қурилган ушбу дорихона биноси одатдаги шакллардан шунчалик фарқ қиладики, уни сўз билан таърифлашнинг иложи йўқ. Қора эшик устидаги улкан хоч дорихона ёпиқ вақтда шаффоф бўлиб кўринади, очиқлигида эса, яъни харидорларни қабул қилишга тайёр бўлганда ялпиз яшил рангга айланади. Бутун биринчи қават шиша деворли токчалалардан иборат, иккинчи қават эсакулранг ғишт билан ётқизилган. Лойиҳа муаллифлари бундай қарор замонавий дори-дармонларнинг юқори хавфсизлигини намойиш этади, деб ҳисоблашади.

Ичкарида осойишта кутубхона муҳити яратилган: барча қутилар оддий ёғоч токчаларга чиройли қилиб жойлаштирилган. Дорихонадаги табиий ёруғлик махсус ёруғлик билан бойитилган. Дорихонанинг ертўла қисми дори-дармонларни сақлаш учун мўлжалланган, шунингдек бу ерда лаборатория ҳам жойлашган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech