Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Электрон давлат хизматларининг ривожлантирилаётганлиги эътироф этилди

Давлат хизматлари агентлиги томонидан жорий йилнинг 8 сентябр куни «Toshkent International» меҳмонхонасида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари такдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда электрон хизматларни ривожлантириш соҳасида илғор натижаларга эришган, давлат ташкилотлари, соҳа мутахассислари, журналистлар ва блогерларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги электрон давлат хизматларини ривожлантиришда "Энг намунали хизмат кўрасатувчи идора" деб топилди. Махсус дипломни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Aлишер Темиров қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятини тўғри йўлга қўйиб, халқимизга ортиқча сансалорликсиз хизмат кўрсатиб келаётганлиги учун Давлат хизматлари агентлиги томонидан махсус ташаккурнома билан тақдирланган эди.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech