Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентлик ва Давлат марказида сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти (ISO 9001) жорий этилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК фаолиятларига сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти (ISO 9001) жорий этилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001) жорий қилиш вазифаси белгиланган.

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO 9001) жорий этишнинг 1-босқичи доирасида жорий йилнинг 13 июнь - 18 июль кунлари Ўзбекистан Республикасига “Дори воситалари сифатини рағбатлантириш плюс” дастури (“PQM+) доирасида жалб этилган консультантлари томонидан баҳолаш аудити ўтказилди.

Аудит бўйича Агентликка юклатилган вазифалар, уларнинг ижро этилиши, таркибий бўлинмаларнинг фаолияти, кадрларнинг малакасини ошириш, моддий-техник база ҳолатлари бирма-бир танқидий ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001) жорий қилиш бўйича бириктирилган мутахассисларнинг тақдимоти Агентлик раҳбарияти ва ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилишда лойиҳани тўлиқ ишга туширишга масъуллар ва уларнинг вазифалари белгилаб олинди.

Агентлик ва унинг қуйи ташкилоти  «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001) жорий қилиш 2022 йил декабрь ойларига режалаштирилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech