Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентликда АҚШнинг «Abbott Laboratories» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги биносида АҚШнинг «Abbott Laboratories» компанияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув аввалида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев давлатларимиз ўртасида фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. (Маълумот учун, Американинг "Rafarma Pharmaceuticals" компанияси "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластерининг саноат ҳудудида "Онкологик дорилар ва инсон донорлари қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаларини амалга оширади)

Учрашув давомида қатор масалалар муҳокама қилинди, хусусан илмий йўналиш ва инвестициялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, “Research &Development”, яъни технологик тараққиёт стратегияси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди. Маълумот ўрнида: 1888 йилда ташкил топган "Abbott Laboratories” компанияси бугунги кунда 4 йўналишда фаолият олиб боради: компания фармацевтик воситалар, диагностика ускуналари, қон-томирлар терапияси учун тиббий маҳсулотлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм, USAIDнинг юртимиздаги миссияси ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган эди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech