Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 январдаги “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3489-сонли қарори 5-бандида Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича, шунингдек маҳаллий маҳсулотлар орасида муқобили бўлмаган “in bulk” маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат харидларида иштирок этишда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг худди шундай маҳсулоти қийматидан 20 фоиз миқдорида нарх преференциялари тақдим этиш белгиланганган.

Шу билан бирга Давлат харидлари савдо дастури электрон платформасига тегишли ўзгартиришлар киритиш жараёнида керак бўладиган маълумотлар тақдим этиш зарурати туғилганида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўз ваколат доирасида тегишли маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини ҳамда савдо дастурини жорий этиш жараёнида иштирок этиш учун масъул ходимлар бириктирилганлигини билдиради.

Мурожаат учун: (71) 203-81-81 ички рақам 230-231

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech